• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 19 июня 2023

Тошкентдаги хиёбонда пиёдалар ўтиш жойини тўсиб қўйган аттракционлар демонтаж қилинмоқда

Яккасарой тумани ҳокими томонидан тегишли топшириқлар берилди.

19 июня 2023
476
0
Видеодан кадр

Куни кеча пойтахтнинг Яккасарой туманидаги "Мовий гумбаз" ёнидаги хиёбонда пайдо бўлган аттракционлар акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Бу хиёбон яқинида яшовчи аҳолининг норозилигига сабаб бўлди.

Уларнинг сўзларига кўра, аттракцион эгалари пиёдалар ўтиш жойини тўсиб қўйган, ташриф буюрувчилар эса чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаб кетишмоқда.

Туман ҳокими Анвар Сайфутдинов келиб тушган мурожаатлар асосида аҳоли билан учрашиб, хиёбондаги аттракционларни олиб ташлаш бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек, у кўрсатмаларнинг бажарилишини назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузилишини маълум қилди.

"Мурожаат туман ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасадди шахсларга тегишли топшириқлар берилди", — дейилади Яккасарой тумани ҳокимлиги хабарида.

19 июня 2023
476
0