• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 19 июня 2023

Қарийб 1 тонна яроқсиз гўштни Тошкентга олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқанддан Тошкентга кетаётган ҳайдовчининг автомашинаси юкхонасида келиб чиқиши номаълум бўлган ҳайвон гўшти борлиги аниқланди.

244
0
ИИВ

“Сирдарё” ЙПХ масканида ўтказилган тадбир давомида Самарқанд–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган ISUZU юк машинаси холислар иштирокида тўхтатилиб текширилганда, Х.Ш. бошқарувидаги автомашина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 941 кг ҳайвон гўшти борлиги аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази мутахассислари томонидан лаборатория текширувлари учун намуналар олинди.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ЖҚБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

244
0