• 12 935 сум
    39.72
  • 14 367 сум
    28.64
  • 160 сум
    1.09
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 935 сум
    39.72
  • 14 367 сум
    28.64
  • 160 сум
    1.09
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 16 июня 2023

Фарғонада қарийб 5 кг "гашиш"ни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

177
0

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Олтиариқ тумани маркази ҳудудида пиёда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Н.Ж. шубҳа остига олиниб, унга тегишли бўлган қўл сумкаси белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада қўл сумкаси ичида бошқа шахсдан олинган ҳамда кейинчалик сотиш мақсадида олиб кетилаётган 5 дона ўрамда ўткир ҳидли, тўқ-жигар рангли "гашиш" гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланган.

Ашёвий далил тариқасида олинган моддалар ўтказилган экспертиза хулосасига асосан, оғирлиги 4 кг 981 грамм бўлган "гашиш" гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

177
0