• 12 893 сум
    34.76
  • 14 512 сум
    6.98
  • 160 сум
    0.63
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 893 сум
    34.76
  • 14 512 сум
    6.98
  • 160 сум
    0.63
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 июня 2023

Андижондан Тошкент шаҳрига бориш вақти 3 соатга қисқаради

Водий бўйлаб 4 та электропоездлар йўлга қўйилишига $40 млн ажратилиши белгиланди.

368
0
UzNews.uz

 Водий аҳолисининг узоғини яқин қилиш мақсадида, "Андижон – Фарғона – Қўқон – Наманган – Андижон" темир йўл ҳалқаси бўйлаб 4 та электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди. 

Таъкидланишича, кунига 8 та қатнов ташкил этилиб, 10 мингга яқин йўловчи ташилади. Бунга, 40 миллион доллар жалб қилинади.

Шунингдек, Андижон халқаро аэропорти замонавий стандартлар асосида тўлиқ таъмирланади ва бу ишларга 350 миллион доллар йўналтирилади.

Шу йил охиригача Жаҳон банки билан бирга, "Тошкент – Андижон" муқобил пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича 2,5 миллиард долларлик мега-лойиҳа бошланади.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида, Андижондан Тошкент шаҳрига бориш вақти ҳозирги 5 соатдан 3 соатга қисқаради",- деди Шавкат Мирзиёев.

368
0