• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 14 июня 2023

Тошкентда уй-жой мулкдорлари ширкати масъул шахслари 620 млн сўмдан ортиқ пулларни ўзлаштирди

Ширкатнинг масъул шахслари кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли томонидан мажбурий бадал учун тўланган пулларни талон-торож қилганликлари аниқланган.

270
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги M.Х. уй-жой мулкдорлари ширкати масъул шахслари 2019-2021 йилларда 8 та кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли томонидан мажбурий бадал учун тўланган жами 620,7 млн сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228 (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

270
0