• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 июня 2023

Тошкентдаги "Анҳор – Локомотив" боғида икки фуқаро аттракциондан йиқилиб тушди

Аттракцион ҳаракатланаётган вақтда улар хавфсизлик камарларидан фойдаланишмаган.

1007
0

Жорий йилнинг 12 июнь куни тунги соат 22:10 атрофида Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Анҳор – Локомотив" кўнгилочар боғида 24 ёшли Б.Э. ва 30 ёшли Т.М. ушбу боғда жойлашган "Мельница" аттракционида учиш чоғида хавфсизлик камарларини тақмаганликлари оқибатида аттракцион ҳаракатланаётган чоғида йиқилиб тушган, дея хабар бермоқда Миллий гвардия Ахборот хизмати.

Мазкур боғда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари воқеа жойига етиб бориб, тез ёрдам келгунга қадар уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган.

Тез тиббий ёрдам бригадаси фуқароларни Республика тез тиббий ёрдам илмий марказига олиб борган.


1007
0