• 12 965 сум
    -14.82
  • 14 525 сум
    -81.5
  • 161 сум
    -0.29
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 965 сум
    -14.82
  • 14 525 сум
    -81.5
  • 161 сум
    -0.29
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 13 июня 2023

Сурияда террорчилик ташкилоти сафига қўшилган андижонлик ака-укалардан бири ҳалок бўлди — видео

Экстремистлар таъсирига тушиб қолган ака укасини Суриядаги террорчилик ташкилоти сафига тортган. Ҳарбий ҳаракатлар пайтида акаси вафот этди, кичиги ҳозир қамоқда жазони ўтамоқда.

609
0
Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, 1997 йилда туғилган Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро 2017 йил ёзида Туркияга ишлаш учун боради. Орадан бир йил ўтиб, унинг олдига 1995 йилда туғилган акаси боради ва у ерда бирга ишлай бошлайди. Аммо диний ақидапарастлик ғоялари таъсирида бўлган ака ўз укасини тўғри йўлдан адаштириб, унга террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларининг ғоявий раҳнамолари бўлган Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфар ва Абдуллоҳ Бухорийларнинг маърузаларани тарғиб қилади ҳамда Сурия авлатига бориб жиҳод қилиш лозимлигини айтади.

2018 йилнинг кузида икки ака-ука Суриядаги террорчилик ташкилоти сафига бориб қўшилишади. Бироқ, қуролли тўқнашув пайтида ака-укаларнинг каттаси вафот этади.

Бу вақтда эндигина жанговар тайёргарликдан ўтиб бўлган ука ўз акасининг жасадини топиб, қабрга қўяди. Шунингдек, ўша пайтлари террористик ташкилотлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар, амир бўлиш учун етакчиларнинг ўзаро низоларга киришишларини кўриб, хафсаласи пир бўлган андижонлик йигит онаси юборган пуллар ёрдамида Туркияга қайтади.

Кейинроқ у бир муддат Қирғизистонда бўлиб, кейин Қозоғистонга борган ва ушбу давлатнинг сохта фуқаролик паспортини олган. У қалбаки паспорт тайёрлагани учун ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушланиб жиноий жавобгарликка тортилган.

У жазо муддатини ўтаб бўлгач, Ўзбекистонга депортация қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг қарори билан йигит ЖКнинг 155-2-моддаси 1-қисми билан (террористик фаолиятни амалга ошириш мақсадида тайёргарлик кўриш, тарк этиш ёки кўчириш) ҳамда 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда қатнашиш) билан айбли деб топилди. Унга ЖКнинг 59-моддаси тартибида 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

609
0