• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 9 июня 2023

Фарғонада ота ва ўғилни $20 минг эвазига Ҳаж зиёратига юбормоқчи бўлган туристик фирма ходими ушланди

Туристик фирма ходими ваъда қилинган пулдан $10 мингини олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

404
0
Видеодан кадр

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирма ходими 1987 йилда туғилган фуқаро ва унинг ўғлини 20 минг АҚШ доллари эвазига Саудия Арабистонига Ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилиб, талаб қилинган суммадан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, у ушбу пул маблағини туристик фирма раҳбарининг кўрсатмаси асосида олганлиги маълум бўлди. Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

404
0