• 12 893 сум
    34.76
  • 14 512 сум
    6.98
  • 160 сум
    0.63
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 893 сум
    34.76
  • 14 512 сум
    6.98
  • 160 сум
    0.63
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 июня 2023

Пойтахтнинг айрим туманларида ичимлик суви тўхтатилди

Юқори кучланишли электр тармоғида юзага келган носозлик сабаб бир неча насос станциялари электр таъминотидан узилди.

371
0
UzNews.uz

Юқори кучланишли электр тармоғида кутилмаганда юзага келган носозлик сабаб бир неча насос станциялари электр таъминотидан узилди. Бунинг натижасида бир қатор аҳоли массивлари сувсиз қолди, дея хабар бермоқда "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ Ахборот хизмати.

Яшнобод туманининг “Семурғ”, “Истиқлол”, “Дўстобод” маҳаллаларида ва ушбу ҳудудда жойлашган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш муассасаларида ҳам сув таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Яккасарой туманининг “Бошлиқ”, “Қушбеги”, “Армутон”, “Дилбулоқ” маҳаллаларида ва ушбу ҳудудда жойлашган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш муассасаларида ҳам сув таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Миробод туманининг “Истиқлолобод”, “Олтинкўл”, “Тонг Юлдузи”, “Янгизамон”, “Абдурауф Фитрат”, “Фурқат” маҳаллаларида ва ушбу ҳудудда жойлашган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш муассасаларида ҳам сув таъминоти вақтинча тўхтатилган.

371
0