• 12 768 сум
    -62.87
  • 14 400 сум
    -142.76
  • 163 сум
    1.56
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 768 сум
    -62.87
  • 14 400 сум
    -142.76
  • 163 сум
    1.56
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 5 июня 2023

Ярим яланғоч кийимда “Тулпор” қўшиғини куйлаган қўшиқчи Nasafiy узр сўраб чиқди — видео

У мазкур қўшиққа блогер қиз билан клип ишлаб, иккиси ҳам ярим яланғоч кийимда рақсга тушишган. Қўшиқчи жиддий огоҳлантирилди.

2604
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Nasafiy тахаллуси билан танилган қўшиқчи йигит Sevinchka исмли блогер қиз билан видео ишлаганди. Видеода иккиси ҳам ярим яланғоч кийимда бўлиб, Nasafiy турли хил қилиқлар қилиб, “Тулпор” қўшиғини қайта куйлаган. Ҳолатга “Ўзбекконцерт” муносабат билдирди.

Таъкидланишича, клип жараёнида санъаткор одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган, ахлоқсизликни тарғиб қилувчи тасвирлар мавжудлиги учун бу ҳолат кўплаб мухлислар ҳамда фильм шинавандаларининг ҳақли эътирози ва танқидларига сабаб бўлган. Мазкур эътирозлар учун “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси мутахассислари томонидан хонанда билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, лицензия талаб ва шартларига риоя қилмаганлиги ҳамда ижодида ноўрин ҳолатларга йўл қўйганлиги юзасидан қаттиқ огоҳлантирилган.

Ўз ўрнида хонанда ижодий жараёнда йўл қўйган хатосини тушуниб, халқ ва мухлисларидан узр сўради.

“Шу ўринда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси юртимизда ижод қилаётган барча хонандаларга ўз фаолиятларида санъаткор одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишларини эслатиб, томошабинлар ва мухлисларнинг эътирозларига сабаб бўлувчи, ёшлар онгига турли ёт ғояларни сингдирувчи ҳолатлар учун қонуний жавобгарлик чоралари қўлланиши мумкинлигини маълум қилади”, — дейилади хабарда.

2604
0