• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 12 февраля 2021

"Одамларни ИИБга чақирадиган замон ўтиб бўлди" — президент ИИББ мультимедиа маркази билан танишди

Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташриф буюрди.

434
0
president.uz

Президент дастлаб бош бошқарманинг ахборот мультимедиа маркази фаолияти билан танишди. Марказ энг замонавий техника ва ускуналар билан жихозланган, жиноят ва ҳодисалар тўғрисида тезкор хабарлар тайёрлаш, брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказиш учун барча шароитлар яратилган.

Давлат рахбари бундай ахборот маркази ҳар бир бошқармада бўлиши кераклигини, тизимдаги ўзгаришларни халққа етказиб, аҳолининг огоҳлигини ошириш зарурлигини таъкидлади.

—  Ҳозир ҳамма телефонда, ижтимоий тармоқларда. Одамларни ички ишлар бўлимига чақирадиган ёки қоғоздаги мурожаатини кутиб ўтирадиган замон ўтиб бўлди. Энди туман ва шаҳар бошқармасини маҳалла билан боғлайдиган, одамлар билан онлайн мулоқот қиладиган дастурий маҳсулот яратиш керак. Бутун ички ишлар тизими ахборот технологиялари асосида ишлаши зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ташриф чоғида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг шон-шараф музейи очилди. Давлат раҳбари ушбу музейни кириб кўрди.

434
0