• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Туризм 27 мая 2023

Бухорода 5та археологик ёдгорликка қарийб 300 млрд сўм зарар етказилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

551
0

Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, Бухоро вилояти Ромитан туманида жойлашган 5 та археология ёдгорлигига турли сабабларга кўра жами 291,4 млрд сўмлик жиддий шикаст етказилганлиги аниқланган.

Бунга ноқонуний қазиш ва бузиш ишлари олиб борилганлиги сабаб бўлган.

Жумладан, ўрта асрларга оид "Тепа 9" археология мероси объектига 269,6 млрд сўмлик, "Қалаи Муллабектепа" ёдгорлигига 19,7 млрд сўмлик, "Амиртепа" ёдгорлигига 1,1 млрд сўмлик, "Хўжа Ҳаққитепа" ёдгорлигига 832 млн сўмлик ва "Тепа 5" ёдгорлигига 202 млн сўмлик зарар етказилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

551
0