• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 мая 2023

Фарғонада номаълум кимсалар томонидан чегара атрофидаги 12 туп манзарали дарахт қўпориб ташланди

Дарахтларнинг илдизи билан суғуриб олингани натижасида табиатга салкам 100 млн сўм зарар етказилган.

473
0
Фарғона Табиат ресурслари бошқармаси

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятидаги "Андархон" чегара пости ёнида ноқонуний дарахтлар кесилгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Табиат ресурслари бошқармаси муносабат билдирди.

Бешариқ тумани "Андархон" чегара пости ёнида манзарали 3 туп тол ҳамда 9 туп арча дарахтлари номаълум шахслар томонидан ноқонуний равишда илдиз қисмидан қўпориб ташланганлиги ва ўсимлик дунёсига 99 млн 575 минг 500 сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳуқуқбузарлар шахсига ойдинлик киритиш ва ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига тақдим этилди.

473
0