• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 21 мая 2023

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган йўловчи автобуси тўлиқ ёниб кетди—видео

Ҳолат юзасидан ФВВ ва "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ расмий муносабат билдирди.

840
0
Видеодан кадр

Бугун, 21 май куни соат 16:40да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси Ашхобод боғи олдидаги бекатда 96-сонли автобус йўналишида ҳаракатланган "Mercedes-Benz" русумли автобусда ёнғин юзага келган.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Матбуот хизмати ушбу автобус 2012 йил ишлаб чиқарилганлиги ва тасарруф бошидан буён 882 589 км масофани босиб ўтганлигини маълум қилди.

Таъкидланишича, мазкур автобус ҳайдовчиси Б.З (1990 йилда туғилган), 96-сонли йўналишда ҳаракатланиб бораётган вақтда, автобуснинг электр симларида қисқа туташув юзага келиб, электр симларининг ёниши содир бўлган. Оқибатда ҳайдовчи бирламчи ёнғин ўчириш воситаси (огнетушитель) ёрдамида зудлик билан бартараф этишга ҳаракат қилган, аммо ёнғин кучайганлиги сабабли, ўчириш имкони бўлмаган. Автобус тўлиқ ёниб кетган.

ФВВнинг маълум қилишича, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:45да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:50да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.Ҳозирда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг Ишлаб чиқариш техник бўлими ходимлари томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда.

840
0