• 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 18 мая 2023

Тошкентда қалбаки $100 мингни $70 мингга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

167
0
Видеодан кадр / ДХХ

Тошкент шаҳар Сергели туманида 1974 ҳамда 1982 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар фуқаро қалбаки 100 минг АҚШ долларини 70 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ДХХ ҳамда прокуратура Департаменти ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда ДХХ Ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, улардан бирининг яшаш хонадонидан ҳам қалбаки 10950 АҚШ доллари тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

167
0