• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 мая 2023

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари "Қалқон-2023" қўшма ҳарбий машғулотларини бошлади

Тошкент ҳарбий округи полигонида тактик ўқув машғулотлари бошланди.

684
0
Мудофаа вазирлиги

Тошкент ҳарбий округига қарашли Ангрен полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли Кучлари бўлинмалари ҳамкорлигида "Қалқон-2023" махсус-тактик ўқув машғулотларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Минтақа яқинида дунёнинг турли бурчакларида нотинчлик, кескинлик ва қуролли тўқнашувлар рўй бераётгани икки давлат ўртасидаги ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга туртки бўлаётгани таъкидланди.

Тошкент ҳарбий округи қўмондони полковник Зокир Сайфудинов икки давлат ўртасида ҳарбий соҳада яқин ҳамкорлик йўлга қўйилгани Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

684
0