• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 мая 2023

Тошкент вилоятида 80 сотих ерни $320 мингга сотаётган фермер ушланди

У ер майдонини ҳокимият ва кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган.

394
0
Видеодан кадр

Тошкент вилояти ер майдонининг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжаликнинг 80 сотих суғориладиган ер майдонини ҳокимият ва кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 320 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

394
0