• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 февраля 2021

Адлия ерларни аукционсиз бериб юборилишига қарши ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқди – Давлетов

Адлия вазирлигида вазир Русланбек Давлетов жамоатчилик олдида ҳисобот бермоқда. 

438
0
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

Вазир тадбирнинг савол-жавоблар қисмида ҳудудлардаги ерларнинг аукционсиз тадбиркорларга бериб юборилаётгани борасидаги маълумотларга муносабат билдирди.

–  Бугунги кунда қонунчиликда баъзи ҳолларда аукционсиз ер бериш ҳолатлари бор. Ўша имкониятлардан турли йўллар билан кўп фойдаланиб қолишяпти. 

Шунинг учун биз ҳужжат лойиҳасини тайёрладик. Биз у ерда ҳамма нарсани ёпиб чиқдик: фармойиш билан ҳам мумкинмас, бириктириш йўли билан ҳам мумкинмас ва ҳаказо. Умуман олганда ерга аукционсиз тегиб бўлмайдиган қиляпмиз. 

Аслида, бутун дунёда ҳам тўғридан-тўғри ер ажратиш ҳолатлари бор. Жаҳон банки стандартлари ҳам буни “мумкин” дейди. Лекин унинг ўзига яраша тартиблари бор. Яъни тизим шаффоф бўлиши керак: кимга ва нимага бериляпти, бенифициари ким, манфаатлар тўқнашуви йўқми каби масалалар очиқланиши керак, - дейди Адлия вазири.

438
0