Қашқадарёда елкасига Ўзбекистон байроғи туширилган тасмани тақиб олган йигит ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилгани ва прокуратура аралашуви билан мазкур маъмурий иш бекор қилингани ҳақида хабар берган эдик. Қашқадарё вилояти прокуратураси ушбу иш бўйича қўшимча маълумот берди.
Унга кўра, ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш бўйича Қамаши тумани прокуратураси томонидан тақдимнома киритилган. Ҳозирда Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Маълумот ўрнида, қонунга зид бўлган маъмурий қарор суд мажлисида кўриб чиқилгунга қадар бекор қилинган.