• 12 893 сум
    34.76
  • 14 512 сум
    6.98
  • 160 сум
    0.63
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 893 сум
    34.76
  • 14 512 сум
    6.98
  • 160 сум
    0.63
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 4 мая 2023

Дам олиш кунлари 9 та вилоятда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

Синоптиклар ҳафтанинг сўнгги уч кунида юзага келиши мумкин бўлган сел-сув тошқинидан огоҳлантирди.

333
0
ФВВ

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 5-6 май кунлари Ўзбекистоннинг баъзи жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда 22-25 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

5-7 май кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёғингарчилик кучли бўлади. Республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.

5-7 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.

333
0