• 12 935 сум
    39.72
  • 14 367 сум
    28.64
  • 160 сум
    1.09
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 935 сум
    39.72
  • 14 367 сум
    28.64
  • 160 сум
    1.09
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 2 мая 2023

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади

Россия президенти Ўзбекистон президентига конституциявий референдум муносабати билан табрик йўллади.

141
0
kremlin.ru

Табрикнома Кремль расмий сайтида эълон қилинган.

Конституциявий референдумнинг муваффақиятли ўтгани муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилинг.

Умумхалқ овоз бериш натижалари давлат институтларини мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш йўлидаги йўлингиз кенг қўллаб-қувватланаётганини тўлиқ тасдиқлади.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар давлатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Сизга чин қалбимдан давлат фаолиятингизда янги муваффақиятлар, мустаҳкам соғлик ва фаровонлик тилайман, — дейилади Владимир Путин табрикномасида.

141
0