• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 30 апреля 2023

Шавкат Мирзиёев оиласи билан бирга референдумга овоз берди — фото

Президент оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-референдум участкасига ташриф буюриб, референдумга овоз берди.

1352
0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-референдум участкасига ташриф буюриб, референдумда овоз берди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.

Референдумда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси овозга қўйилган. 

Маълумот учун, янгиланаётган Конституция моддалари сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалари 275 тадан 434 тага ошди. 

Овоз бериш жараёнин 45 та давлат ва 14 нуфузли халқаро ташкилотдан жами 383 нафар халқаро кузатувчи бевосита кузатиб бормоқда. Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари кенг, очиқ-ошкора ёритмоқда.

1352
0