• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 февраля 2021

Жиззахда Ҳиндистоннинг технология институти филиали очилади

Институтнинг Жиззахдаги филиалида 6 та факультет очилади.  

918
0
Видеодан кадр

Жорий йил 15 февраль куни Жиззах вилояти ҳокимлигида Ҳиндистон давлатининг “Sambhram” гуруҳининг филиали ҳисобланадиган “Sambhram” технология институти филиалининг очилиши юзасидан учрашув ўтказилди.

Учрашувда “Sambhram” гуруҳи аъзолари ҳамда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди.

“Sambhram” технология институти филиалини яратиш ва унда ўқитиш йўналишларини белгилаш бўйича амалий ҳаракатларга ўтиш мақсадида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ва “Sambhram” гуруҳининг раиси Др. Награж Венкатеш ўртасида меморандум имзоланди.

Унга кўра, “Sambhram” технология институтининг Жиззахдаги филиалида 6 та факультет очилади.

Маълумот учун, “Sambhram” технология институти таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой қуриш, мулкни ривожлантириш, меҳмонхоналар ва дам олиш жойларидаги хизматлари билан кенг танилган. Институтнинг 30 йиллик изчил ва сифатли таълим тажрибаси бўлиб, дунё бўйлаб 7 та халқаро кампусларига эга.

 https://t.me/jizzaxviloyatihokimligi/8456

918
0