• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 апреля 2023

"Бунёдкор" ва "Насаф" клублари ўртасидаги оммавий муштлашув иштирокчилари жазоланди

ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси икки футбол клубининг мураббий ва футболчиларини жазога тортиш юзасидан қарорлар қабул қилди.

782
0
Видеодан кадр

17 апрель куни "Бунёдкор" ва "Насаф" футбол клублари ўртасидаги ўйинда футболчилар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлгани ҳақида хабар бергандик. Мазкур ҳолат ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси томонидан кўриб чиқилди. Текширув натижалари ЎФА расмий веб-сайтида эълон қилинди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра:

"Насаф"

— "Насаф" футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси;

— Умар Эшмуродовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси;

— Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга нисбатан 5 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси;

— Футболчи Абубакир Ризо Турдиалиевга нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси;

— Футболчилар Абдувоҳид Неъматов ва Матеус Лима Крузга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

"Бунёдкор"

— "Бунёдкор" футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси;

— Жамоа мураббийи Ҳикмат Ҳошимовга нисбатан жарима интизом чораси;

— Футболчи Даврон Эргашевга нисбатан 5 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси;

— Футболчилар Усмонали Исмоналиев ва Аҳмаджон Анваровга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

782
0