• 12 935 сум
    39.72
  • 14 367 сум
    28.64
  • 160 сум
    1.09
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 935 сум
    39.72
  • 14 367 сум
    28.64
  • 160 сум
    1.09
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 11 апреля 2023

Импорт товарлари учун истеъмол кредитларига қўйилган тақиқ бекор қилинди

Энди чет элда ишлаб чиқарилган товарларга ҳам истеъмол кредити берилиши мумкин.

183
0
Mediapark

Президент томонидан имзоланган қонун билан "Истеъмол кредити тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритилди.

Киритилган ўзгартишга кўра:

— Молиявий истеъмол кредитидан фойдаланишда шартнома товарни (хизматни) истеъмолчи томонидан сотиб олишга доир шартнома кучга киргунига қадар ёки кучга кирганидан кейин тузилиши мумкин.

— Молиявий истеъмол кредити бериш истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчининг ёки реализация қилувчи субъектнинг (юридик ва жисмоний шахснинг) банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

— Молиявий истеъмол кредитининг нақд пулда берилишига йўл қўйилмайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қонун март ойида Сенат томонидан маъқулланган эди.

183
0