• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 апреля 2023

ДХХ Тошкентда 4 кишини 40 кг наркотик билан қўлга олди — видео

Қўлга олинганларнинг 2 нафари Ўзбекистон, 2 нафари эса Тожикистон ва Қозоғистон фуқаролари.

514
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида гиёҳванд моддалари савдоси билан шуғулланган 4 нафар шахс ушланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

Маълум қилинишича, қўлга олинган фуқароларнинг икки нафари Ўзбекистон, 2 нафари эса Тожикистон ва Қозоғистон фуқаролари бўлишган. Улардан 12,8 кг "опий" ва 27,05 кг "гашиш" наркотик моддалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Тезкор тадбир давомида мазкур шахслар ДХХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, воқеа жойидан қочишга уринишган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

514
0