• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 апреля 2023

Қашқадарёда қишлоққа бостириб борган айиқ ғорга яшириниб олди

Айиқ билан боғлиқ вазиятда ҳеч кимга зарар етмаган.

603
0
UzNews.uz коллажи

Бугун, 5 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Яшнобод маҳалласи ҳудудига Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қўнғир айиқ тушиб келганлиги тўғрисида хабар бергандик. Туризм ва маданий мерос агентлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳозирда айиқ туманнинг "Яшнобод" МФЙ Бешчашма ҳудудидан оқиб ўтувчи Қумдарё дарёсига яқин ҳудуддаги жарликда ҳосил бўлган ғор ичига кириб олган.

Ушбу ҳудуд Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, туман ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар бўлимлари ходимлари томонидан муҳофазага олиниб, аҳоли ва қўнғир айиқнинг хавфсизлиги таъминланмоқда.

"Мазкур ҳудудга вазиятни бартараф этиш мақсадида Тошкент ҳайвонот боғи мутахассисларидан иборат гуруҳ жалб қилинган. Таъкидлаш жоизки айиқ билан боғлиқ вазиятда ҳеч кимга зарар етмаган", - дейилади хабарда.

603
0