• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 31 марта 2023

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштирмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими?

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ушбу ҳолатга изоҳ берди.

652
0
UzNews.uz

Бугун – 2023 йил 31 март куни эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришнинг сўнгги куни.

Жорий йил 1 апрелдан бошлаб 2010 йилгача берилган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

"Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга мурожаат қилганда ёки белгиланган муддатларда алмаштирилмасдан кейин алмаштиришга мурожаат қилганда маъмурий жазо қўлланилмайди.

Фақат автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бермайди, яъни муддати ўтган ёки белгиланган муддатларда алмаштирилмаган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан автомобиль бошқарган шахсга нисбатан МЖтКнинг 135-моддаси билан "ҳужжатсиз бошқариш" сифатида маъмурий баённома расмийлаштирилади", — дея ЎзАга хабар бермоқда ДЙҲХХ.

652
0