• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 26 марта 2023

Тошкентда МЧЖ бош ҳисобчиси тадбиркорнинг 3,9 млрд сўмини ўзлаштириб олди

Пулларни банк картасига тушириб олган бош ҳисобчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

738
0
UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Матбуот хизматининг хабарига кўра, Яшнобод туманида “S.G.” МЧЖ бош ҳисобчиси Е.К. тижорат банки филиалидан банк-клиент дастуридан фойдаланиш учун ушбу МЧЖга берилган электрон калитдан фойдаланиб, ойлик иш ҳақидан ташқари қўшимча 3,9 млрд сўмини ўзига аванс сифатида ҳисоблаб, банк пластик картасига ўтказиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

738
0