Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 8 та хорижий давлатлардан қиймати 26,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 786 дона электромобиль импорт қилган.
Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,4 бараварга ошган.
Ўзбекистон 2 ойда энг кўп электромобиль импорт қилган давлатлар қуйидагилар:
— Хитой – 705 та;
— Гонконг – 56 та;
— Германия – 15 та;
— БАА – 5 та;
— Корея – 2 та.