• 12 078 сум
    10.87
  • 14 234 сум
    -5.29
  • 155 сум
    1.52
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 078 сум
    10.87
  • 14 234 сум
    -5.29
  • 155 сум
    1.52
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 марта 2023

Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхати кенгайтирилди

1 апрелдан педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар, ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

626
0
tdi.uz

"Таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан қуйидагилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;

ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.

Аввалроқ, 15 йиллик узлуксиз иш тажрибасига эга бўлган олий тоифали педагоглар учун мажбурий аттестация синовлари бекор қилинганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

626
0