• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 13 марта 2023

Бухорода аёл эри билан "ўйнашиб юрган" аёлни тиз чўктириб, самосуд қилди — видео

Жабрланувчи аёлни ҳақорат қилиб, шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситган аёлга чора кўрилди.

808
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда аёл бошқа бир аёлни турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда бўлгани учун самосуд қилаётгани акс этган видео тарқалди. Бухоро вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Аниқланишича, Жондор тумани "Паҳлавон" маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган З.Ф. турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатларга киришган туманнинг "Янгиобод" маҳалласида яшовчи Д.Д.ни ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиб, ушбу жараённи видеотасвирга олган.

Ҳолат Д.Д.нинг мурожаати асосида ўша вақтнинг ўзида туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тегишли тартибда қайд этилган ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, маъмурий иш ҳужжатлари мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Туман судининг қарорига кўра, З.Ф. МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли, деб топилиб, унга БҲМнинг 4 баравари, яъни, 1 млн 200 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

808
0