• 11 783 сум
    -14.45
  • 13 689 сум
    -51
  • 140 сум
    1.7
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 783 сум
    -14.45
  • 13 689 сум
    -51
  • 140 сум
    1.7
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 4 марта 2023

Туркманистонда 8 март муносабати билан хотин-қизларга пул совғаси берилади

Президент Сердар Бердимуҳамедовнинг фармойишига мувофиқ, мамлакатдаги ҳар бир хотин-қизларга 17 доллардан пул совғаси топширилади.

784
0
turkmenportal.com

Туркманистонда 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан президент Сердар Бердимуҳамедов номидан хотин-қизларга пул совғалари берилмоқда, дея хабар берди turkmenistan.gov.tm нашри.

Дастлаб боғча тарбияланувчиларига президент совғалари топширилди. Хабарда айтилишича, ҳар бир хотин-қизларга 17 долларган пул совғаси берилади.

Туркманистон президентининг фармойишига мувофиқ, жорий йил 1 мартдан 6 мартгача бўлган даврда мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотларда меҳнат қилаётган, пенсия ва давлат нафақалари олувчи, мактаб, олий таълим муассасаларида таълим олувчи аёллар ва қизлар Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан пул совғалари олишади.

784
0