• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 2 марта 2023

Тошкентда йўловчи талашиб муштлашган автобус ҳайдовчилари 7 суткага қамалди

Улар ҳаракат давомида бир-бирларига йўл бермасдан келиб, жамоат жойида жанжаллашиб, майда безорилик қилишган.

320
0
Видеодан кадр

Кеча, 1 март куни Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар суди муносабат билдирди.

Бугун ЖИБ Яшнобод туман судида МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича Н.Б. ва М. М.га нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди.

Суд мажлисида аниқланишича, жорий йил 28 февраль куни соат тахминан 8:30 атрофида Яшнобод тумани Иззат кўчасида ўзларига бириктирилган автобусларни бошқариб, ҳаракат давомида бир-бирларига йўл бермасдан келиб, шу кўчада жойлашган 76-сонли автобекат олдида тўхтаб, ўзаро жанжаллашиб, майда безорилик қилишган. Ҳуқуқбузарлар ушбу ҳаракатлари билан МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилишган.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 2 мартдаги қарори билан Н. Б. ва М. М. нинг ҳар бирига МЖтКнинг 183-моддаси билан 7 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

320
0