• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 февраля 2023

Наманганда Damas ҳайдовчиси 25 нафар болаларни олиб ҳаракатланди — видео

Болалар ҳаётини хавф остига қўйиб, автомобилни бошқарган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди.

161
0
Видеодан кадр

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан рейд ўтказилаётган вақтда туман ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган Damas ҳайдовчиси тўхтатилган. Ҳайдовчи йўловчи ташиш қоидаларига зид равишда ҳаракат қилиб, 25 нафар вояга етмаган болаларни олиб кетаётгани маълум бўлди. 

Ҳайдовчининг айтишча, у ҳар куни бу болаларни боғчадан олиб келади. Бугун эса болалар ортиб кетгани сабаб машинага кўпроқ болаларни олишга мажбур бўлган.

Инспектор томонидан ҳайдовчига тушунтириш ишлари олиб борилиб, унга нисбатан тегишли баённома расмийлаштирилди.

161
0