• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 24 февраля 2023

Бухорода истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган цех аниқланди

Цехда 250 литр пахта ёғи ва 1,5 тоннадан кўпроқ кунжара маҳсулоти ҳамда 27 кг чигит борлиги аниқланган.

250
0
Видеодан кадр

Бухорода ноқонуний ёғ ишлаб чиқарувчи цех фаолиятига чек қўйилди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ Матбуот хизмати.

Ғиждувон тумани "Шўрчи" маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғилган шахс қурилиши тугалланмаган бинода ноқонуний тарзда юқори кучланишли электр токига уланиб, мойжувоз ускуналарини ишлатаётгани аниқланган. 

Маълум бўлишича, фуқаро мойжувоздан истеъмолга яроқсиз мой ишлаб чиқарган. Воқеа жойида 3 дона мойжувоз ускуналари, 250 литр пахта ёғи ва 1680 кг кунжара маҳсулоти ҳамда 27,02 кг чигит борлиги аниқланган.

Ушбу маҳсулотлар текшириш учун ИИБ томонидан расмийлаштириб олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

250
0