Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов 21 февраль куни пойтахт ҳудудидан 7 та вилоят ҳокимлигига меҳмонхона қуриш ер ажратиш тўғрисида қарор чиқарди.
Қарорга кўра, Наманган, Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Сирдарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг ҳар бирига меҳмонхона қуриш учун Мирзо Улуғбек тумани “Чингелди” МФЙ ҳудудидан 0,32 гектар ер майдони ажратилади.