• 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 17 февраля 2023

Шаҳрисабзда гаплашиб юрган қизининг суратларини тарқатмаслик учун $5 минг талаб қилган йигит ушланди

Йигит қизнинг шахсий суратларини олиб, уни интернетда тарқатмоқчи бўлган. Уни тарқатмаслик эвазига қиздан 5 минг доллар талаб қилган.

219
0
Бош прокуратура Департаменти

Шахсий фото суратларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Шаҳрисабз шаҳрида фуқаро О.И. “А.” исмли қиз билан гаплашиб юриб, унинг шахсий фото суратларини қўлга киритиб, ушбу суратларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитади.

Фотосуратларни ўчириш эвазига қиздан 5 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) ва 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

219
0