• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 12 февраля 2023

Қашқадарёда туман ҳокимлиги ходими пора олаётган вақтда қўлга олинди - видео

Яккабоғ тумани ҳокимлиги ходими қурилиш ташкилоти вакилидан умумий қиймати 5 млрд сўмдан ортиқ бўлган тендерда ғалаба қозониш эвазига 370 млн сўм талаб қилган.

188
0
Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Яккабоғ тумани ҳокимлиги ходими маҳаллий қурилиш ташкилоти вакилидан 370 миллион сўм олаётган вақтда қўлга олинди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Маълум бўлишича, амалдор иккита боғчани капитал таъмирлаш лойиҳаси бўйича 5 миллиард 250 миллион сўмлик тендерда ғолиб чиқишга ёрдам беришни ваъда берган. Бунинг эвазига у ушбу сумманинг 7 фоизини талаб қилган.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида ушбу жиноятга алоқадор бўлган Яккабоғ тумани мактабгача таълим бўлими ходими қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

188
0