• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 февраля 2023

Самарқандда фуқароларни 15 минг доллар эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

У фуқароларни Европа иттифоқи давлатлари ва Мексика орқали қўшма штатларга жўнатишни ваъда қилган.

168
0
ЎзА

Фуқароларни айланма йўллар билан АҚШ давлатига ноқонуний юбораётган жиноий гуруҳ аъзолардан бирининг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум бўлишича, 1995 йилда туғилган, Бухоро шаҳрида яшовчи М.Ф. фуқароларни ноқонуний йўллар билан Европа иттифоқи давлатлари ва Мексика орқали АҚШга юбориш билан шуғулланган.

У навбатдаги “мижози” – самарқандлик фуқарони АҚШга юбориш учун 15 000 АҚШ доллар сўраган. Тезкор тадбир чоғида М.Ф. ушбу пулдан 3000 АҚШ долларини маҳаллий фуқародан олаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

168
0