• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 7 февраля 2023

Туркияда зилзила оқибатида йўқолган 15 нафар Ўзбекистон фуқаросидан 2 нафари топилди

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлади.

790
0
Twitter

Туркияда табиий офат оқибатида йўқолган 15 нафар Ўзбекистон фуқаросидан 2 нафари топилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги Бош консулхонаси хабар бермоқда.

"2023 йил 7 февраль 17:00 ҳолатига Туркиядаги табиий офат оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган, 15 нафар ўзбекистонлик қидирилаётган эди, булардан 2 нафари билан алоқа ўрнатилиб, 13 нафарини қидирув ишлари давом этмоқда", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлади. Бу ҳудудда асосан 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар истиқомат қилади.

Шунингдек, 17 нафар ўзбекистонлик (булардан 13 нафари спортчилар) зилзила содир бўлган ҳудуддан Истанбулга келишларига ёрдам кўрсатилди.

790
0