• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 7 февраля 2023

Бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат берилади — қонун лойиҳаси

Мазкур тизимни барча мактабларда келаси ўқув йилидан амалга ошириш режалаштирилган.

210
0
t.me/Xorazm_XTB

Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, таълим сифатини ошириш мақсадида қуйидагилар белгиланмоқда.

2023 йил 1 сентябрдан ҳар бир туман (шаҳар)даги ҳар бир мактабда ўқувчиларни 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади.

2023/2024 ўқув йилидан:

босқичма-босқич янги ўқув дастурлари амалиётга киритилади;

республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади;

коллеж ва техникумларнинг дуал таълим шакли бўйича ҳам давлат грантлари ажратилади.

2023 йил 1 апрелдан мактабгача таълим қамровини кенгайтириш мақсадида:

янги давлат боғчаларини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки бошқа уйларни сотиб олиб ташкил этишга рухсат этилади;

давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилган ерда хусусий боғчани қурган хусусий шерикка ушбу бинони мазкур лойиҳа учун банк кредитлари бўйича гаровга қўйишга оид чекловлар бекор қилинади.

Маълумот ўрнида, 2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ушбу тизим билан 273 минг нафар ўқувчи қамраб олинди.

210
0