• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 6 февраля 2023

Шавкат Мирзиёев Хитой элчиси Цзян Янни “Дўстлик” ордени билан тақдирлади

Ўзбекистон президенти мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Цзян Янни қабул қилди

317
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Цзян Янни қабул қилди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари элчининг Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдаги сермаҳсул ишлари ва фаол саъй-ҳаракатларини мамнуният билан қайд этди. Ўтган йилнинг сентябрь ойида ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи муваффақиятли ўтди.

Кейинги бир неча йилда товар айирбошлаш икки баробар кўпайди, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони уч баробарга ошди. Йирик инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда. “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасини илгари суриш бўйича амалий ҳамкорлик бошланди.

Маданий-гуманитар алмашинувлар кенгаймоқда, таълим, соғлиқни сақлаш, археология, туризм ва бошқа йўналишларда муҳим дастурлар рўёбга чиқарилмоқда.

Ўзбекистон президентининг фармони билан икки томонлама муносабатларда бугунги даражага эришилишига қўшган шахсий ҳиссаси учун элчи Цзян Янь мамлакатимизнинг юксак давлат мукофоти – “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

317
0