• 11 797 сум
    22.54
  • 13 608 сум
    20.11
  • 140 сум
    0.6
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 797 сум
    22.54
  • 13 608 сум
    20.11
  • 140 сум
    0.6
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 6 февраля 2023

Ўзбекистонда 5 баллдан юқори бўлган зилзила кузатилиши эҳтимоли мавжуд эмас — ФВВ

Ўзбекистон сейсмик вазиятни прогноз қилиш бўйича Идоралараро эксперт комиссияси мамлакат ва унга чегарадош ҳудудларда комплекс-прогностик зилзила бўйича кузатув натижаларини эълон қилди.

1295
0
rcsm.fvv.uz

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, сейсмик вазиятни прогноз қилиш бўйича Идоралараро эксперт комиссияси ҳар ҳафта бўйича Республика ва унга чегарадош ҳудудларда зилзила содир бўлиш эҳтимоллигини комплекс-прогностик кузатув натижаларига асосан баҳолайди.

Ҳозирги кунда зилзилаларни прогноз қилиш соҳасида сейсмометрик, геофизик, магнитометрик ва гидрогеосейсмологик кузатувлар олиб борилади.

Олинган кузатув маълумотлари натижаларига асосан Идоралараро эксперт комиссиясининг 2023 йил 3 февралдаги 5-сонли баёни хулосасига кўра, Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда магнитудаси М≥5 бўлган зилзилалар даракчилари аниқланмаган ҳамда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмаслиги маълум қилинади.

1295
0