• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 6 февраля 2023

Ўзбекистон ва Испания тўғридан-тўғри авиақатновларни очишни режалаштирмоқда

Испания сайёҳлик компанияларидан бирининг бош директори билан тўғридан-тўғри ва чартер рейсларини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

221
0
UzNews.uz

Ўзбекистон элчихонасида Испаниянинг Унинcоминг Тоур СЛ сайёҳлик компанияси бош директори, Валенсиядаги Силкwай СЛ» Испания-Ўзбекистон савдо ва сармоя уйининг раҳбари ўринбосари Оскар Латсо билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Унда Испаниядан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри ва чартер ҳаво қатновларини йўлга қўйиш ҳамда мамлакатнинг бой сайёҳлик салоҳиятини Испания ва Лотин Америкаси ҳудудларида кенг тарғиб этиш орқали сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида бунга мутасадди ташкилотлар, сайёҳлик компаниялари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун инфотур ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Жорий йил 17-24 март кунлари 26 нафардан иборат гуруҳ аъзолари учун «Мадрид - Истанбул - Тошкент - Самарқанд - Бухоро - Хива - Ургенч - Истанбул - Мадрид» йўналиши бўйича инфотур режалаштирилганлиги, ушбу гуруҳ таркибидан Испания ва Мексика тур агентлари, блогерлар, ютуберлар, инфлюенсерлар ва ОАВ вакиллари жой олганини айтилди.

221
0