• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 6 февраля 2023

Қорақалпоғистонда Nexia ва юк машинаси тўқнашиши натижасида 5 киши вафот этди

Nexia ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиши натижасида аянчли ЙТҲ содир бўлди.

556
0
Ижтимоий тармоқ

Қорақалпоғистонда ўлим билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ хабар берди.

Маълум қилинишича, 2023 йил 4 февраль куни 1998 йилда туғилган ҳайдовчи Қўнғирот туманида Nexia русумли автомашинани бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Натижада, Mersedes Benz русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ оқибатида, Nexia ҳайдовчиси ва машина ичида бўлган 4 нафар йўловчилар — 1984, 1980, 1967 ва 1954 йилда туғилган йўловчилар тан жароҳати олиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

556
0