• 12 078 сум
    10.87
  • 14 234 сум
    -5.29
  • 155 сум
    1.52
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 078 сум
    10.87
  • 14 234 сум
    -5.29
  • 155 сум
    1.52
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 6 февраля 2023

Қашқадарёда “Агробанк” АТБ филиали мансабдор шахслари қарийб 4 млрд сўмни талон-торож қилишди

Тергов давомида 3 нафар мансабдор шахслар қамоққа олинган.

870
0
UzNews.uz

“Агробанк” АТБ Қашқадарё вилоят бошқармаси Қамаши филиали мансабдор шахслари жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган қарийб 4 млрд сўм маблағларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилояти матбуот хизмати.

Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан ИЖҚҚ департаменти Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ЖКнинг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

"Тергов давомида 3 нафар мансабдор шахсга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Терговнинг бориши алоҳида назоратга олинган. Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади", — дейилади хабарда.

870
0