• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 3 февраля 2023

Жиззахда хонадонларнинг бирида 4 кишининг жасади топилди

Уларнинг икки нафари талаба. Дастлабки маълумотларга кўра, улар ис газидан заҳарланган бўлиши мумкин.

352
0
UzNews.uz

2023 йил 31 январь куни Жиззах шаҳар Сайилгоҳ кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида 4 нафар шахснинг мурдаси топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га маълум қилди.

Аниқланишича, уларнинг 1 нафари Sambhram университети 2-босқич, иккинчиси Жиззах политехника институти 2-босқич талабаси бўлган.

Суд-тиббий экспертизанинг маълумотига кўра, марҳумларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиши сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Мутахассисларининг бирламчи маълумотига кура, ҳодиса содир бўлган хонадонга ўрнатилган иситиш тизими табиий газдан фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид эканлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

352
0