• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 1 февраля 2023

Ўзгидромет "Қамчиқ" ва "Тахтақорача" дан ўтувчи ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Қайд этилишича, 2-5 февраль кунлари бу жойларда туман тушиб, кўринувчалик 50 м.гача пасайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

217
0
ФВВ

Ўзгидромет хабарига кўра, 2023 йил 2-5 февраль кунлари А-373 "Тошкент – Ўш" автойўлининг "Қамчиқ" довони ҳудудида ва М-39 "Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автойўлининг "Тахтақорача" (Китоб) довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчалик 50 м.гача пасайиши, шамол тезлиги 15 – 20 м/с.гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Шунингдек, жорий йил 2-6 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;

Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;

Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;

Наманган вилояти: Поп туманида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.

217
0