• 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 30 января 2023

Қаршида Cobalt ҳайдовчиси "дрифт" қилиб, йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатланди

"Машҳурлик"ка эришмоқчи бўлган ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган.

633
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Cobalt автомашинасини бошқарган ҳайдовчи йўлнинг қатнов қисмида "дрифт" қилиб йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича вилоят ИИВ муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, қонунбузар ҳайдовчи Қарши шаҳрининг марказий кўчаларида қарама- қарши йўналишда ҳаракатланиши билан бирга хавфли ҳаракатларни ҳам амалга оширган. У бу ҳаракатларини видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган. Аниқланишича, ҳайдовчи шу орқали машҳурликка эришмоқчи бўлган.

"Дрифт" қилиб, оғайниларим билан бирга видеога олиб, ижтимоий тармоқларга қўйгандик. Бундай ижтимоий тармоқларда тарқаб кетишини билмагандик, афсусдаман'', - дейди ҳайдовчи.

Мазкур ҳолат вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, автомобиль ҳайдовчисига нисбатан МЖтКнинг 128- моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

633
0